1

​Мэрилин Монро яшаган уй 7 миллион долларга сотилди

ДУНЁ 02.06.2017, 17:34
Теглар: Актриса
​Мэрилин Монро яшаган уй  7 миллион долларга сотилди

1962 йилда Мэрилин Монро вафот этган уй 7,2 миллион долларга сотилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур ҳашаматли, умумий майдони 800 квадрат метр бўлган уй АҚШнинг Калифорния штатидаги Брентвуд шаҳрида жойлашган. Бу Мэрилинга тегишли бўлган ягона уйдир. Актриса тириклигида бу уйга журналистларни киритмаган, уларнинг бинони суратга туширишларига йўл қўймаган. “Менинг қандай, қаерда яшашимни, диваним ёки каминим қанақалигини ҳамманинг билиши шарт эмас”, деган эди Мэрилин Монро.

Уйни сўнгги эгаси 2012 йилда 3,5 миллион долларга сотиб олган бўлса-да, бу ерда ҳеч ким яшамаган. Ҳозирча уни ким сотиб олгани, унинг исми-шарифи маълум қилинмади. Бино 1929 йилда Санта-Моника тоғи этагида қурилган. Мэрилин Монро уни 1961 йилда 80 минг долларга сотиб олган. Уй ўтган йилнинг апрель ойида сотувга қўйилган. Мэрилин Монро 36 ёшда, 1962 йилнинг 4 августидан 5 августига ўтар кечаси кўп миқдорда уйқу дориси ичиши оқибатида вафот этган. У Вествуд қабристонига дафн этилган.

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1