1

​Шавкат Мирзиёев Бўз туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди

ЖАМИЯТ 03.06.2017, 11:41
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Бўз туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Бўз тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган арзон уй-жойларни бориб кўрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

«Президент Акмал ва Зилолахон Раҳмоновлар хонадонида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, оиланинг турмуши, фарзандлар тарбияси билан қизиқди», — дейилади агентлик хабарида.

Ушбу маҳаллада майдони 2 сотихли, уч хонали 10 замонавий уй бунёд этилган. Уларда ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, хўжалик бинолари мавжуд. Уйлар табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланган.

Шавкат Мирзиёев бундай турар жойларни кўпроқ қуриб, одамларга муносиб шароитлар яратиш доимо эътиборда бўлмоғи зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга уй-жойларни аҳоли ва замон талаблари асосида лойиҳалаштириш ва бунёд этиш юзасидан тавсиялар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ барча жойларда арзон уйлар қурилиши давом этмоқда.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1