Ўзбекистонда Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тузилади

ЖАМИЯТ 03.06.2017, 11:43
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Қарор, Президент
Ўзбекистонда Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Қарори имзоланди. Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарор лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва самарадорлигини янада ошириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош бўлган ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий ёнғоқ плантацияларини барпо қилиш ҳамда ёнғоқ етиштириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш мақсадида қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Sag agro” ва “Sam antep gilam” масъулияти чекланган жамиятларининг: Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.

Уюшма таркибида масъулияти чекланган жамият шаклида Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази, “Sag agro МТП” МЧЖ, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ҳудудий “Ёнғоқагро” МЧЖ ташкил этилади.

“Sag agro” МЧЖ ва “Sam antep gilam” МЧЖ, “Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ, “Ёнғоқ логистика маркази” МЧЖ, “Sag agro МТП” МЧЖ, шунингдек, ҳудудий “Ёнғоқагро” масъулияти чекланган жамиятлари Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг муассислари ҳисобланади.

“Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ ёнғоқни маҳаллий иқлимга мослаштириш ва районлаштириш, серҳосил, тез пишар, қурғоқчиликка чидамли ва вируссиз навлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

Марказ ёнғоқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишга, шунингдек, экспорт қилинадиган маҳсулотларни тайёрлаш ва божхона ҳужжатлари расмийлаштирувини таъминлашга ихтисослашади.

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда ёнғоқ плантацияларини барпо этиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш ҳисобига, босқичма-босқич молиялаштириш манбаларини аниқласин ва 50 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит маблағлари ажратилиши таъминланади.

Ёнғоқ плантацияларини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан четдан олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган томчилатиб суғориш ускуналари, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, ёнғоқ кўчатлари, пайвандтаглари, пайвандустлари, оналик материаллари, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат асосида, божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) 2020 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Уюшманинг талабномаларига асосан ёнғоқ плантацияларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Уюшманинг талабномаларига асосан ёнғоқ плантацияларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш манзилларида вақтинча рўйхатга олинишини ва вақтинча рўйхатга олиш муддати узайтирилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Уюшманинг талабномалари бўйича ёнғоқ плантацияларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун юқори малакали хорижий (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) мутахассисларни республикага жалб қилишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда қайд этилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига розилик берилишини (муддати узайтирилишини) таъминлайди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1