«Жасурбек Махамаджон ўғли Ибрагимов оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлиги ҳолати» юзасидан Миробод тумани ИИБда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан: Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари адлия кичик маслаҳатчиси Ф.Х.Абдурахимов, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи адлия катта маслаҳатчиси Б.Б.Махситов, Миробод тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А.Г.Ахунов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Д.Б.Ташходжаев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошқарма бошлиғи полковник А.Ш.Умархоновлар иштирок этишди.
Бўлиб ўтган ушбу учрашув давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари билан боғлиқ барча саволларига жавоб берилди.
Хусусан, учрашувда дастлабки тергов давомида мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари, таълим муассасасининг ўқитувчи-педагоглари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, ушбу учрашувда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи И.А.Тўлагановнинг ота-онаси ҳам иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб беришди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, унинг натижаси бўйича сайтимиз орқали қўшимча маълумот бериб борилади.