АсосийSport

Бэйл туғилган шаҳрида ЕЧЛда ғолиб бўлган олтинчи футболчи бўлди

'Бэйл туғилган шаҳрида ЕЧЛда ғолиб бўлган олтинчи футболчи бўлди'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” клуби Кардиффда ўтган Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида 12-марта ЕЧЛ/Европа Кубогини қўлга киритди.

“Реал”нинг уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйл финал бўлиб ўтган Кардифф шаҳрида таваллуд топганидан хабарингиз бор, Бэйл эса ўз “уйи”да ўтган финалда жамоаси билан ғолиб чиқа олди.

Бэйлга қадар бундай натижага Николя Анелька (“Реал”, Париж, 2000 йил), Анжело Ди Ливио (“Ювентус”, Рим, 1996 йил), Алекс Степни (“Манчестер Юнайтед”, Лондон, 1968 йил), шунингдек, Мигель Муньос ва Энрике Матеоу (“Реал”, Мадрид, 1957 йил) эришган эдилар.

Бошқа янгиликлар