Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига таъзия изҳор қилди.
Ҳурматли Бош вазир Жаноби Олиялари!
Лондон шаҳрида кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган террористик ҳужумлар муносабати билан чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз.
Биз ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган бу каби ғайриинсоний ва ваҳшиёна ҳужумларни кескин қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан бирга ушбу жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жароҳатланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман.
Қайғу билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти