2017 йил 03 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.