1

​Фақат ўзини ўйлайдиган айрим санъаткорлар санъаткорлар сафидан чиқади

ШОУ-БИЗНЕС 05.06.2017, 14:55
Теглар: Хонанда
​Фақат ўзини ўйлайдиган айрим санъаткорлар  санъаткорлар сафидан чиқади

Куни кеча “Ўзбекконцерт” давлат муасасаси томонидан “Туркистон” саройида“Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айлансин” мавзусида эстрада хонандалари билан йиғилиш ташкил этилди.

Мажлисда Ўзбекистон Репсубликаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Хожиматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Абдуваҳоб Сахиев эстрада хонандалари, ва Муассаса ходимлари иштирок этди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори в.в.б. А.Ҳайдаров сўзга чиқиб:“Бошқалар билмаса ҳам, биз ўз қадримизни, ноёб истеъдодимизни асраб-авайлашимиз, санъаткорнинг номини, шаъни ва обрў эътиборини ҳимоя қилишимиз зарур. Шундай қўшиқлар айтайликки, қўшиқнинг қудратини тушунган имонли, эътиқодли кишилар сизларни ўғил қизларига ибрат қилиб кўрсатсин. Ҳамма ҳам санъаткор бўлолмайди, фақат Оллоҳ суйиб истеъдод ато этсагина ўша инсон эл назарига тушадиган хонанда бўлиб танилиши мумкин.

Санъаткорлик касби эса инсондан сабр-тоқат ва метиндек ирода талаб қилади. Чунки, элга танилган ҳар бир санъаткор омма эътиборида бўлиб, уларнинг ижоди ва фаолияти ҳар доим муҳокама этиб борилади. Ва улар ўз навбатида танқидларга учраши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Санъаткор ўринли келтирилган танқидлардан тўғри хулоса чиқариб ўз ижодий фаолиятини давом эттириши лозим. У ўшандагина санъаткорлик мақомини сақлаб қола олади. Халқ назарида бўлган санъаткорларимиз тинимсиз меҳнатда ва изланишда бўлишлари керак. Уларнинг меҳнатдан, ҳаракатдан бир лаҳзага тўхташи омма эътиборидан четда қолишига сабаб бўлади. Санъатнинг юки оғир. Аммо, буни ҳамма ҳам тушунавермайди, тўлиқ англамайди. Ачинарли томони шундаки, одатда эстрада хонандаларининг фаолиятини кўплаб бошқа касб эгалари танқид қилади.

Бугунги йиғилиш ана шундай нохуш ҳолатларнинг олидини олиш, хонандаларни қийнаётган муаммолардан хабардор бўлиш, келгусида ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб ишлашдан иборат” деди Муассаса раҳбари .

Эстрада хонандалари маданият ва санъат йўналишининг кўпчилигини ташкил этадиган жамоа ҳисобланади. Барча аҳил, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлса, орадаги масъулиятсиз, фақат ўзини ўйлайдиган айрим санъаткорларни иложи борича тарбияланиши, агар инсофга келмаса, улар ўз-ўзидан санъаткорлар сафидан чиқиши таъкидланди.

“Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айлансин” мавзусидаги йиғилиш сўнгида ватанимиз тараққиёти йўлида бир жамоа бўлиб ишлаб, ижод қилишга келишилди.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)

08.08.2017, 10:55

7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1