АсосийJamiyat

​Жасурбек Иброхимов вафоти билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор томонидан шахсан назоратга олинди

'​Жасурбек Иброхимов вафоти билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор томонидан шахсан назоратга олинди'ning rasmi

2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган маълумотларга кўра, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар