2017 йил П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳатлари оқибатида 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этганлиги ҳолати юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши 2017 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига қабул қилинди. Тўпланган далиллар мажмуи асосида И.Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.