​Ўзбекистон Президенти Остонада ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

ЖАМИЯТ 06.06.2017, 10:02
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Президент, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
​Ўзбекистон Президенти Остонада ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона шаҳрида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши, 2017-2018 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда, деб ёзади ЎзА.

ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.

Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1