АсосийSUG'DIYONA

​Энг бой ва омадли бурж соҳибларининг рейтинги! Сиз нечинчи ўриндасиз?

'​Энг бой ва омадли бурж соҳибларининг рейтинги! Сиз нечинчи ўриндасиз?'ning rasmi

Астрологлар инсоннинг молиявий барқарорлиги юлдузлар жойлашувига боғлиқлигини таъкидлашади. Келинг, қайси бурж соҳиби энг бой ва пул топишда омадли эканлигини билиб оламиз. Рейтингни оҳиридан бошлаймиз.

12 ўрин — Ўқотар

Бойваччалар рейтингида энг оҳирги ўрин Ўқотарники. Бу унинг пули йўқлиги учун эмас. Пул унда бор ва кам ҳам эмас. Фақат Ўқотарлар қанча пул топмасин бу улар учун шунча кам. У ундан бойроқлар ҳам борлиги билан кўника олмайди. Аҳир бу адолатдан эмас! Ўқотар Forbes рўйхатида бешинчи ўринни эгалласа ҳам ўзини камбағал деб билади. Аҳир бешинчи ўринку, бир эмас!

11 ўрин — Қовға

Қовғалар ҳеч қачон кўп пул топишга ҳаракат қилмайди, шу сабабли уларда у йўқ. Қовғага нима учун пул керак? Ҳар бир тийин устида бош қотириш? Бу у ҳақида эмас. Қовға доим тақдирга суянади, ва, тўғрисини айтганда, тақдир унга ҳеч қачон панд бермаган. Қовғанинг ёнида доим унга яхши ҳаётни таъминлаб берадиган инсон бўлади.

10 ўрин — Балиқ

Балиқлар оддий бир сабабга кўра 10-ўриндан жой эгаллашади. Улар пул ишлашни билмайди. Ҳаёт доим уларга турли “ширин” йўлларни ташлайди, аммо Балиқлар а) кўришни истамайди, б) топганини ўйламай сарфлаб юборади. Балиқлар қиммат ва ҳар доим ҳам керак бўлмайдиган нарсаларга сарфлашади ва кейин рўзғорига пули қолмаслиги ҳақида ҳатто ўйлашмайди. Албатта, еб-ичишига улар пул ишлай олади, бошқа ортиқча нарсага эмас.

9 ўрин — Тарози

Тарозилар пулни ёмон кўришади. Улар пулда ҳеч қандай яхши нарса йўқлигига ишончи комил. Улар учун пул ишлаб топишга уруниш —пасткашлик! Шунга қарамай Тарозилар ҳашаматли ҳаётни севишади, аммо ўзлари буни яширишади. Атрофдагиларга эса ҳақиқий рассом оч бўлиши керак деб уқтиришади.

8 ўрин — Эгизаклар

Эгизаклар — пул топишга уста, аммо сақлаб қолишга эмас. Қўлларига қандайдир сумма тушиши билан, Эгизакларнинг қўллари уюшади — уларни тезроқ сарфлаши керак! Ким билсин нима бўлади!

7 ўрин — Бузоқ

Бузоқлар чин дилдан камбағаллашишни яхши кўришади. Улар ҳар қанчалик ҳаракат қилишмасин, аммо коинот гўёки уларга бойишга йўл қўймаётгандай. Қизиғи, пул Бузоқларда бор, аммо уларнинг шинам ҳаёти учун етади холос. Бузоқ қанчалик тиришмасин, ортиқча нарсага ортиролмайди.

6 ўрин — Арслон

Ғурурли Арслонлар учун пуллар бошқаларнинг кўзига чўп тиқиш учун керак. Кўринишидан Арслонлар доим омадли ва бой, дабдабали ресторанларда тушлик қилишади (уйда макарон ейишади), шаҳарнинг нуфузли туманида яшашади ва замонавий кийинишади. Одатда Арслонлар одамларнинг кўзида бой туюлишга урунишади.

5 ўрин — Саратон

Саратонларга пул керак. Шунчаки керак эмас, КЕРАК. Нима учун? деб сўранг: “Менга керак!” Умуман олганда бу яхши ҳислат, аҳир Саратонлар ҳамма нарсани уйга ташийди. Керак ёки йўқлигини кейин аниқлаб олади.

4 ўрин — Қўй

Қўйлар хавфли ва қалтис пулли ишларга қўл уришни яхши кўришади. Одатда улар жуда катта пулли бўлиб, кунларининг оҳиригача улардан ажралишмайди. Энг қувончлиси уларнинг ўлимидан кейин бўлади. Қўйларнинг меъросхўрлари — вагон ва кичкина аравачада, меърос эса йўқ!

3 ўрин — Тоғ эчкиси

Тоғ эчкилари болалигидан копилкаларини тўлдириш санъатини ўрганишади: ёки кўп топиш керак, ёки кам сарфлаш. Тоғ эчкилари икки жабҳада ҳам омадга эришишади. Улар кам сарфлашади, кўп йиғишади. Улар пулни арзимаган нарсага сарфлашдан маъни кўришмади, ундан кўра, ўша пулни ўзларини ривожлантиришга сарфлашади, кейин кўп пул топиш учун. Тоғ эчкилари учун пул — ҳашамат эмас, восита.

2 ўрин — Чаён

Чаёнлар фаҳрли иккинчи ўринни эгаллашади, сабаби жуда ҳам пул яхши кўришади, ютказишни ёмон кўришади. Молиявий барқарорлик учун улар рақибларининг бошида ҳам юришади. Молиявий мустақилликка Чаёнлар катта ёшда эришадилар ва бир нечта авлодларига етадиган бойлик қолдирадилар!

1 ўрин — Сунбула

Ваниҳоят биринчи ўрин! — Сунбула. Молиявий барқарорликка улар шахсий зоҳидлик ва меҳнатсеварликлари натижасида эришадилар. Сунбула — бу арзон шим кийиб, ҳеч нарсадан ҳижолат бўлмайдиган миллиардер. “Фарқи нима оддий джинси!”

Сиз қайси ўриндасиз? Шарҳларда бўлишинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар