Рустам Азимов Бош вазир ўринбосари лавозимидан бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан озод этилди.
Янги Бош вазир ўринбосари этиб собиқ молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланди. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Рустам Азимов 2000-2002 йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, 2003-2005 йилларда Иқтисодиёт вазири, 2005-2016 йилларда Молия вазири лавозимларида фаолият кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 декабрдаги фармонига мувофиқ, Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланганди.