1

​Краснодарлик фуқаро “ўзга сайёраликлар”нинг устидан полицияга арз қилди

ДУНЁ 06.06.2017, 14:27
​Краснодарлик фуқаро “ўзга сайёраликлар”нинг устидан полицияга арз қилди

Краснодар ўлкасининг Водники посёлкасида яшовчи эркак улкан ўзга сайёраликларнинг Ерга бостириб келгани ҳақида полицияга ариза ёзди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мазкур кулгили ҳолат юзасидан Краснодар ўлкаси полициясининг матбуот хизмати маълумот берди.

Полицияга ариза билан мурожаат қилган эркак далада улкан фазовий кемани кўрганлигини, ундан скафандр кийган, қуролланган етти метрли гуманоидлар тушганлигини маълум қилди. У ўзга сайёраликлар Россия федерацияси ҳаво кенгликларини бузиб кирганлиги тўғрисида полицияга хабар беришга шошилганлигини билдирди. Воқеа жойига етиб келган участка инпектори ўзга сайёраликларнинг ерга ҳужум қилиш ҳолати юзасидан гувоҳларни излаб, маҳаллий аҳолини сўроқ қилди. Аммо бирорта одам ўзга сайёраликларнинг бостириб келганлигини тасдиқламади. Шундан кейин участка инспектори мазкур ҳудудга ҳеч қандай фазовий кема қўнмаганлиги ҳақида раҳбарият номига билдирги ёзди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1