Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг географик-геологик ва иқлим хусусиятлари айрим ҳудудларда сел, тошқин, кўчки каби мавсумий гидрометеорологик и геологик жараёнларни келтириб чиқаришига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида ФВДТнинг ҳудудий ва функционал тизимлари томонидан жойларда аҳоли яшаш пунктлари ҳамда иқтисодиёт объектларини сув тошқинларидан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда.
Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда Юқори-Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл ва Қуйи-Чирчиқ туманларининг Чирчиқ дарёси қирғоқ бўйи ҳудудларида қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳудулардаги қирғоқларни мустаҳкамлаш ва бошқа муҳандислик-техник ишларига 100 дан ортиқ махсус техника ҳамда 170 нафар киши жалб этилган.
Чирчиқ дарёси қирғоқларида сув тошқинлари ва сел оқимларининг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.