1

​Манчестер марказида оммавий пичоқбозлик оқибатида одамлар жароҳатланди

ДУНЁ 06.06.2017, 15:44
​Манчестер марказида оммавий пичоқбозлик оқибатида одамлар жароҳатланди

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳри марказида кўтарилган жанжалда бир неча одам пичоқдан яраланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, жанжалда 20 га яқин одам иштирок этган. Мазкур воқеа шаҳарнинг энг сергавжум – 02 Ritz Manchester, Gorilla ва Blackdog Ballroom номли барларида рўй берди. Ҳозирча оммавий хунрезликка сабаб бўлган жанжал тафсилотлари аниқланмоқда. Жанжал иштирокчиларидан бири суиқасд қилишда, яна бири ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, қўлга олинди. Пичоқбозлик оқибатида икки нафар йигит тан жароҳати олди.

Манчестер шаҳрида 22 май куни содир бўлган теракт оқибатида 22 киши, шу жумладан 12 нафар бола қурбон бўлган эди. Терактдан кейин Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй террористик хавфнинг “оғир” даражасини эълон қилиб, мамлакат армиясига хавфсизликни таъминлаш вазифасини берганди. Аммо орадан бир неча кун ўтгач, вазир хавфсизлик даражасини туширган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1