АсосийJamiyat

Халқ банки пенсия бўйича “Ишонч телефони”ни ишга туширди

'Халқ банки пенсия бўйича “Ишонч телефони”ни ишга туширди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Халқ банки республика бўйича пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айланди.

Халқ банки ахборот хизмати муҳим бир янгиликни маълум қилди. Пенсия маблағларини тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича “1106” қисқа рақамли “ишонч телефони” ташкил этилди.

Эндиликда пенсионерлар ўз пулларини олишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо юзасидан ушбу қисқа рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки томонидан пенсия ва нафақалар пенсионерларнинг ўзлари истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудидаги махсус хоналарда нақд пул шаклида тарқатиб келинмоқда. Халқ банки сайёр кассалари томонидан мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга, бетоб кишиларнинг уйларига бориб тарқатилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар