1

​ФВВ: Чирчиқ дарёсининг 11 та участкасида ҳозирда сув босиш хавфи юқори

ЖАМИЯТ 08.06.2017, 12:17
Теглар: Тошкент, Фвв
​ФВВ: Чирчиқ дарёсининг 11 та участкасида ҳозирда сув босиш хавфи юқори

“Ўзгидромет” марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши аниқланди.

Ҳозирда, мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкаларида (Юқоричирчиқ – 4 та, Қибрай – 2 та, Қуйичирчиқ – 3 та ва Янгийўл – 2 та) қирғоқларининг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ховлилар ва 80 га экин ер майдонлари мавжуд.

Айни дамда ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар томонидан Чирчиқ дарёси қирғоқ мухофаза зонасини ўрганиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларни олдини олиш, келгусида аҳолини ва экин ер майдонларни содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни амалга ошириш мақсадида, Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида 7 июн ҳолатига жами бўлиб, 3230 м3 харсанг тош, 480 м3 бетон, 1760 м3 тош-шағал ишлари бажарилди.

Амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилган.

Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда мавсум давомида сув сатхининг кўтарилиши натижасида қирғоқ яқинидаги биноларнинг зарар кўриши ҳамда инсонлар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чирчиқ дарёси қирғоқ муҳофаза зонасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди.

Қирғоқларга сув тошиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича савол ва муаммолар бўлса 233-43-56, 234-87-20 ва (+99895) 198-57-02 телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1