АсосийSUG'DIYONA

​Ҳолливуд юлдузларидан гўзаллик сирлари

'​Ҳолливуд юлдузларидан гўзаллик сирлари'ning rasmi

Киноюлдузларнинг келишган қад-қоматлари уларнинг тинимсиз интилишлари натижаси. Улар ўзлари танлаган парҳезга доимо амал қилишади, соғлом овқатланишга катта эътибор беришади. Кино оламидаги энг гўзал юлдузлардан тўрт нафари гўзаллик сирлари билан ўртоқлашади.

ШИРИНЛИКСИЗ ҲАЁТ

Жессика Альбага қараб туриб, унинг барча қариндошлари семиз кишилар эканига ишонмайсиз. Бу наслий келиб чиқишдан қутулиш учун актриса нималар қилмади дейсиз: кунига уч соатлик машғулотлар, деярли барча турдаги парҳезлар қўллаб кўрилди... Оқибатда эса ошқозон билан жиддий муаммолар вужудга келди. Энди Жессика тартиб билан овқатланади. Семириб кетмаслик учун ширинликлардан бутунлай воз кечган. «Организм витаминлар билан кўпроқ сабзавотли шўрваларни истеъмол қиламан», дейди Ҳолливуддаги энг гўзал аёллардан бири.


Жессикадан тавсия:

«Кечки вақт бўш вақтларимни аэробика, тай-бога бағишлайман. Бир соатлик ёқимли машғулотлардан сўнг ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Бундан ташқари, ҳамма нарсада меъёрга риоя қилишга ҳаракат қиламан».

ЦИТРУС БОҒИ

«Афсусдаги уй бекалари» сериали юлдузи, қаҳрамони ҳамма нарсада мукаммалликка интиладиган Марсия Кросс тан олишича, у бу борада қаҳрамонига ўхшамайди. Марсия овқат тайёрлашга дангасалик қилади ва ресторанларда овқатланишни яхши кўради. Фақат у буюртма қиладиган таомлар сал бошқачароқ. Бир гал мухбирлар актрисанинг ресторандаги буюртмасини кўрадилар. Унда фақат мевалар ва цитрус шарбатлари бор эди.


Марсиядан тавсия:

«Ҳомиладор бўлганимга қадар мен фақат шарбат ичиб «тозалаш» кунларини ўтказишни яхши кўрардим. Кундалик рационим иккита алкоголсиз шарбатли коктейл, бир стакан ананас шарбати, иккита олма ва олти стакан апельсин шарбатидан иборат эди. Фарзандларим дунёга келганидан сўнг яна ҳафтада икки кун «шарбатли» кун қила бошладим.

АТКИНС ПАРҲЕЗИ

Кэтирин Зета-Жонс ўта қатъий парҳезларни ёқламайди. «Мен балериналар орасида улғайганман ва анорексия нималигини жуда яхши биламан. Шунинг учун ортиқча килограммлардан аста-секинлик билан ва фақат парҳезшунос назоратида халос бўлиш керак, дейман». Зета-Жонснинг ўзи Аткинс парҳезига амал қилади: у асосан гўшт ва пишлоқ ёрдамида озади, ёрма маҳсулотларини умуман емайди.


Кэтриндан тавсия:

«Менинг оддий бир қоидам бор: жисмоний машқларни бир кун ҳам канда қилмайман. Тўғри, спортнинг бирор тури билан шуғулланмайман — бу менга қизиқмас. Кўринишимни яхши сақлаш учун эса рақс машқлари билан шуғулланаман».

АТИГИ УЧ КУН

Лиз Хёрли ўзи учун азобли ва узоқ кечадиган эмас, балки қисқа вақтли енгил парҳезни танлаган. Лизнинг таъкидлашича, бу вақт ичида бутун организм тозаланади, икки килограммгача ортиқча вазндан халос бўлинади, юз ва бадан териси соғломлашади. Бу уч кунлик парҳезнинг асосини қовурилган балиқ, ёввойи гуруч ва буғда пиширилган сабзавотлар ташкил этади. Бундан ташқари, сув, чой ва мева шарбатлари актрисанинг севимли ичимликлари. Овқатланишни кечки еттидан кечиктирмайди, уйқу олдидан эса гиёҳли чой ичади.


Лиздан тавсия:

«Парҳез вақтида мен албатта саунага ёки турк ҳаммомига тушаман. Яхшигина терлагандан сўнг тана учун асал ва тош тузили скрабдан фойдаланаман. Сўнгра терига озиқлантирувчи крем сураман».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар