АсосийSport

“Челси” Хамес Родригес учун курашда фаворит бўлиб турибди

'“Челси” Хамес Родригес учун курашда фаворит бўлиб турибди 'ning rasmi

Лондоннинг “Челси” жамоаси “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес учун курашда фаворитга айланди. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

Маълум бўлишича, “Челси” устози Антонио Конте келаётган мавсумда ЕЧЛда иштирок этиши боис таркибни кучайтирмоқчи. Италиялик мутахассис Сеск Фабрегасдан воз кечиб, ўрнига айнан колумбиялик футболчини олиб келмоқчи.

Бундан ташқари, лондонликлар “Реал”нинг яна бир аъзоси, “МЮ” даъвогарлик қилаётган Альваро Мората учун ҳам курашишда давом этмоқда.

Мадрид клуби Хамесни 70–80 млн еврога сотишга тайёр. Ўз навбатида “Реал” олинган даромадни “Монако” иқтидори Килиан Мбаппенинг харидига сарфламоқчи.

Бошқа янгиликлар