АсосийJamiyat

​ФВВ ходимлари томонидан Навоийда 19 ёшли йигит қутқариб қолинди

'​ФВВ ходимлари томонидан Навоийда 19 ёшли йигит қутқариб қолинди'ning rasmi

Навоий шахридаги “Ёшлик” кўлида бахтсиз ҳодиса содир бўлишининг олди олинди.

2017 йилнинг 8 июнь куни Навоий вилоятининг Нурота тумани Шахристон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Инотов Ғолиб Толиб ўғли Навоий шахридаги “Ёшлик” кўлида чўмилаётган пайтида тўсатдан сувда чўка бошлади.

Шу пайт “Ёшлик” кўлида навбатчилик олиб бораётган Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари дарҳол ёрдамга келиб фуқаро Ғ.Инотовни сувда қутқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳурматли фуқаролар сув ҳавзаларида дам олиш чоғларида эҳтиёт бўлинг.

Бошқа янгиликлар