1

​Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 13.06.2017, 10:13
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон
​Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 12 июнь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром ва меҳмондўстлик учун Қозоғистон Президентига самимий миннатдорлик билдирди.

Қозоғистон пойтахтида ўтган ушбу саммит ШҲТ фаолиятини ривожлантиришда тарихий воқеа бўлгани алоҳида таъкидланди. Ҳиндистон ва Покистоннинг Ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзоликка қабул қилингани саммитнинг асосий натижаларидан бири сифатида қайд этилди. ШҲТ доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентимиз Қозоғистон раҳбариятини “Остона ЭКСПО – 2017” халқаро кўргазмаси юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади ва тадбир муваффақиятли ўтишини тилади. Мазкур кўргазма минтақамиз давлатларини янада ривожлантириш борасида юксак технологиялар ва инвестициялар жалб этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1