1

​Шавкат Мирзиёев “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахтбанк”нинг фаолияти йўлга қўйилмаётганини қайд этди

ЖАМИЯТ 13.06.2017, 11:12
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Шавкат Мирзиёев “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахтбанк”нинг фаолияти йўлга қўйилмаётганини қайд этди

Тошкент шаҳрида 12 июнь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳамма соҳада ҳам ўзгаришлар кутилган натижаларни бермаётгани, баъзи янги вазирлик ва идоралар ўз фаолиятини ҳанузгача самарали йўлга қўймагани, бу эса 2017 йил учун белгиланган дастурлар ижросини таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётгани танқид қилинди.

Жумладан, ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганига бир неча ой ўтганига қарамасдан, “Ўзагроэкспортбанк” ва “Пойтахтбанк”нинг муассислари томонидан ушбу банкларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳалигача таъминланмагани сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда, айниқса, иқтисодиётни бошқариш соҳасида эски қолипдаги, реал ҳаётдан узоқ, юзаки ёндашувларга йўл қўйиб бўлмаслиги, бугунги шиддатли тараққиёт ҳамма соҳаларда вазиятни танқидий баҳолаб, уларни ривожлантиришда янгича усул ва самарали тизимларни, замонавий бошқарув усулларини жорий этишни, юксак масъулият ва ташаббускорликни талаб этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Ҳукуматнинг шу даврдаги фаолиятини таҳлил қилиб, ҳудудлар билан ишлаш, ҳар бир муаммони жойларга борган ҳолда, чуқур ва пухта ўрганиб, изчил ҳал этиш, самара ва натижадорлик Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашда муҳим мезон бўлишини таъкидлади.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1