АсосийSUG'DIYONA

​Саёҳатга отланаётганлар учун эслатма

'​Саёҳатга отланаётганлар учун эслатма'ning rasmi

Йўлда турли вазиятлар бўлиши мумкин. Уларга тайёр туриш учун қуйидаги майда чуйдаларни олволиш ҳаёлингиздан кўтарилмасин.

1. Дори дармон

Ёнингизда иситмани тушурадиган, оғриқ қолдирадиган, ҳазмни енгиллаштирадиган хапдорилардан ташқари, пластер, шишларга қарши кремлар ҳам бўлсин.

2. Пашшалардан ҳимояланинг

Фумигатор, пластер ёки спрей, қандай кўринишда бўлса ҳам пашша ва чивинлардан ҳимоя қилиш воситаларига жамадонингиздан жой ажратинг.

3. Хужжатлар

Паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, авиа ёки темир йўл чипталарини алоҳида ажратинг ва жамадоннинг олишга қулай қисмига жойлаштиринг.

4. Фото ва видео қурилмалар

Ҳордиқ онларини бутун умрга муҳрлаб, сўнг эслаб юришни истасангиз фото ва видео камерани ҳам ёддан чиқарманг. Айниқса уларни қувватлантирувчи қурилмларга эътиборли бўлинг.

5. Нам сочиқлар

Боланинг қўли кир бўлганда, овқатланганда, сув йўқ ҳудудларда, умуман кутилмаган вазиятларда тайёр ёрдамчингиз бўла олади.

6. Косметик воситалар

Имкони бўлса кичик қутидаги синаб кўриш учун ишлаб чиқарилган (пробник) косметик воситаларингизни олинг. Чунки, тикка тушган қуёш нурлари, ҳаво ҳароратининг исиб кетиши хар қандай воситанинг сифатига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунингдек кичик ҳажмли воситангиз анчагина жойни тежаши мумкин. Ҳа айтгандек, тароқ ва кўзгу ҳам ёддан чиқмасин.

7. Видео ўйинлар

Телефон ва планшетларингизга бир нечта янги ўйинлар ва водеоларни юклаб олинг. Кичкинтой инжиқлик қилганида ҳам, бир хил манзара жонга текканида ҳам кўнгил ёзишнинг энг қулай усули шу бўлади.

8. Қуёшдан ҳимоялавочи воситалар

Айниқса болажонларнинг териси ультрабинафша нурларига таъсирчан бўлади. Шу сабабдан камида 50 SPFли қуёшлан ҳимояловчи воситаларни танланг. Кўзойнак соябон ва шляпа ҳам асқотиши аниқ.

9. Энг муҳими сув!

Йўлдан олиши мумкинку дея кўрманг. Ҳар нарса бўлиши мумкинда. Эҳтимол фарзандингиз бирор овлоқ жойга келганда чанқаб қолар. Яхшиси уни эринмай ғамлаб қўйяверинг.

Бошқа янгиликлар