АсосийJamiyat

​Почта маркаларида Руслан Нурудинов ва Хасанбой Дўсматовнинг тасвири бўлади

'​Почта маркаларида Руслан Нурудинов ва Хасанбой Дўсматовнинг тасвири бўлади'ning rasmi

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2017 йил 9 июндан “Ўзбекистон маркаларида спорт” туркумининг махсус почта маркалари муомалага киритилди.

Почта маркалари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари чемпионлари, Олтин медал соҳибларига бағишланган.

Почта маркаларида спортчилар: Руслан Нурудинов (штанга) ва Хасанбой Дўсматов (бокс) тасвирланган.

Почта маркалари ва купон бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфоратсияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркалари ва купоннинг ўлчамлари 30х42 мм. Адади 8 минг нусха.

Идентификаwия рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.

1195. Руслан Нурудинов Номинали - 1800 сўм

1196. Хасанбой Дўсматов Номинали - 1900 сўм

Маркалар дизайнери Каневес Э.

    Бошқа янгиликлар