1

​Ўзбекистонликлар Пушкинни “билмасликларига” қарши флешмоб уюштиришди (Видео)

ЖАМИЯТ 14.06.2017, 15:03
Теглар: Видео, Ўзбекистон, Россия
​Ўзбекистонликлар Пушкинни “билмасликларига” қарши флешмоб уюштиришди (Видео)

Россиялик оппозиционер Алексей Навальний ва россиялик бошловчи ва Ксения Собчак Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкинни билмаслиги ҳақида фикрни илгари суришди.

Икки сухбатдош Татарстондан уёқда, яъни айнан Ўзбекистонда Пушкинни билмасликларини айтиб ўтишди.

Қуйида мазкур видеони томоша қилишингиз мумкин:


“Фейсбук”да ўзбекистонликлар рус классигининг ижоди билан каттадан то кичиккача таниш эканликлари ҳақидаги видеолар пайдо бўлди. Болалардан бири “У лукоморья дуб зелёный”ни айтиб берса, яна бира “Я вас любил, любовь ещё, быть может...” каби шеърларни ўқишмоқда.

Кўнгли бўш фойдаланувчилар Навальний ва Собчакни Ўзбекистонга таклиф қилишмоқда:


Шу билан бирга Ксения Собчакнинг шахсий аккаунтларида ўзбекистонликларнинг жуда кўп қарши шарҳлари пайдо бўлмоқда.

“Ксения сизга уят!!! Ақлли аёл деб ўйлардим! Унутманг А.С.Пушкин Ўзбекистон Республикасининг ўқув дастурига киритилган!!!”

Айрим интернет фойдаланувчилар Навальний ва Собчакнинг бу фикрларига маданиятли инсонлар сифатида эътибор бермасликка чақиришмоқда.

Ушбу айбловлардан ғазабланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳам қаттиқ эътироз билан чиқди ҳамда барчани ягона хэштег остида бирлашишга чақирди.

Ўзлари билмаган ҳолда ўзбекистонликларнинг эътирозларига учраган Собчак ва Навальний бу гаплари учун кечирим сўраб чиқишса ажабмас.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1