Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 15 июнь куни “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби” мавзусида республика анжумани бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайти хабар берди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган имом-хатиблар, олимлар, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Анжуманда тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, унинг асл моҳиятини ёшларга тўғри тушунтириш, бунинг учун таълим-тарбия ва тарғибот ишларини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилади.
Бизни кузатиб боринг, хабарлар давом этади.
21.10.2022, 13:45
Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...13.10.2022, 11:20
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...29.08.2022, 11:46
Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...17.08.2022, 16:42
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...