1

Ули Штилике Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

СПОРТ 15.06.2017, 15:30
Теглар: Футбол
Ули Штилике Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби –Жанубий Корея бош мураббийи Ули Штилике истеъфога чиқарилди.

Германиялик мутахассис қарийб 3 йиллик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоасини тарк этди. Жанубий Корея термаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида сафарда Қатар термасидан 2:3 ҳисобида енгилди. Айнан мана шу ўйиндан кейин мураббийни ўз лавозимидан озод қилишга қарор қилинди.

Жанубий Корея термаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “A” гуруҳи 8-туридан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўрида бормоқда.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон термаси саралаш босқичининг сўнгги – 10-турида Жанубий Кореяни Тошкентда қабул қилади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1