1

ОТА-ОНАЛАР 11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ ТИКЛАНИШИ ТАРАФДОРИМИ: СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 11:25
Теглар: Тошкент, Мактаб
ОТА-ОНАЛАР 11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ ТИКЛАНИШИ ТАРАФДОРИМИ: СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш зарурлиги таъкидлангани ҳақида аввал хабар бергандик.

17 июнь кунии Бош вазир Абдулла Арипов Халқ таълими вазири У.И.Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълими вазири Р.С.Қосимов, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази директори М.М.Холмухамедов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмановлар иштирокида йиғилиш ўтказгани ва унда Тошкент шаҳри мактабларида 10-11-синфлар очилиши юзасидан ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилиши айтилганди.

18 июнь куни барча Тошкент мактабларида фарзанди 9-синфни битираётган ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилди.

Darakchi.uz нашри мазкур сўровнома натижалари билан қизиқиб Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизматдан маълум қилинишича, сўровноманинг дастлабки натижаларига кўра, Тошкентда 94 фоиз ота-онадан 70 фоизи 10-11 синф қайта тикланишининг тарафдори бўлиб чиқди.

Айрим интернет ОАВларда ўқувчиларга аттестат берилмайди деган миш-мишлар пайдо бўлмоқда, вазирликда бу миш—мишлар мутлақо асоссизлиги ва ўқувчининг ҳоҳишига кўра, аттестатлар қолдирилиши ёки берилиши маълум қилинди.

Айни дамда 11 йиллик таълим тикланишининг ташкилий томонлари қизғин муҳокама жараёнида, кенг жамоатчилик фикри ўрганилиб ягона қарор қабул қилинади.

Дастлабки босқичда, ушбу жараён Тошкент шаҳрида кейингисида эса вилоятларда амалга оширилади.

Бош вазир Абдулла Арипов ўтказган йиғилишида коллеж ва академик лицейлар ҳам сақланиб қолиши, 9-синф битирувчилари келгуси таълим йўналишини иҳтиёрий танлашлари мумкинлиги қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабига ташрифи чоғида юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланиши ва айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратилиши уларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилишини қайд этди ҳамда масалани ечими сифатида таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш зарурлигини қайд этганди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари бундан буён коллеж ва лицейларнинг чиройли бинолари учун сарфланадиган маблағлар мактаб ўқитувчиларига йўналтирилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1