1

​Самарқандда XI «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 16:14
Теглар: ​Самарқанд
​Самарқандда XI «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Қадимий ва навқирон шаҳримизда бу йил ўн биринчи бор «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлигида мазкур нуфузли фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, бошқармалар бошлиқлари, корхона, жамоат ташкилотлари ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев олиб борди. Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаровнинг «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасида ахбороти тингланди. Фестивал дирекцияси ижрочи директори Т.Холиқов анжуманни ўтказишга доир таклифларини билдирди.

Айни пайтгача бўлган маълумотларга кўра, бу галги анжуманга дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан 500 нафардан зиёд мусиқашунослар, хонанда ва созандалар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришади.

Шарҳлар

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1