1

​ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИГА ЭЪТИБОРСИЗ ҚАРАГАН ҲОКИМ ИШДАН ОЛИНДИ

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 18:54
Теглар: ҳоким
​ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИГА ЭЪТИБОРСИЗ ҚАРАГАН ҲОКИМ ИШДАН ОЛИНДИ

2017 йил 16 июнь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бунинг асосий сабаби Х.Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”дан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг туб моҳиятини етарлича тушуниб етмасдан, туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмаган, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга эътиборсизлик билан қараб келган ҳамда бу борада ҳокимлик тизимида ишларни лозим даражада ташкил эта олмаган. Бу ҳақда «Халқ билан мулоқот» саҳифасида маълум қилинди.

Собиқ ҳоким аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсатиш масаласида жиддий камчиликларга йўл қўйган. Бу борада унда талабчанлик етишмаслиги, сусткашлик қилиб келгани туфайли туман фаоллари ва аҳолиси орасида Х.Маматқулов фаолиятига нисбатан эътирозлар ортиб борган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Х.Маматқуловга юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликлари учун бир неча бор интизомий чоралар кўрилган. Лекин у бундан тегишли хулоса чиқармаган ва ҳудуд аҳолиси муаммоларини ҳал этиш юзасидан зарур амалий чоралар кўрмаган.

Х.Маматқулов Шўрчи тумани ҳокими сифатида 2012 йил 6 февралдан ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

20 минг АҚШ доллари билан қўлга тушиб қамалган ҳоким ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида иш бошлагани рад этилди

17.12.2022, 10:55

Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб,  озодликдан...
"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

10.09.2021, 11:05

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси...
Наманган вилояти ҳокими вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди

27.07.2021, 17:54

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи дозасини қабул қилди.  Бу ҳақда Намангандан махсус мухбиримиз хабар қилди.Коронавирусга қарши ревакцинацияланган Шавкатжон Абдураззақовнинг ҳолати аълолиги,...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди

17.07.2021, 17:58

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши 2 маротаба  эмланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум бўлишича ҳоким Ўзбекистон - Хитой акцинаси билан эмланган. Унинг айтишича, яқин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1