1

​Наманганда Одил Аҳмедов футбол академияси иш бошлайди

СПОРТ 20.06.2017, 14:53
Теглар: Футбол, ​Наманган
​Наманганда Одил Аҳмедов футбол академияси иш бошлайди

Наманган футбол интернати ва Одил Аҳмедов ҳамкорлигида, "Одил Аҳмедов" футбол академияси жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар спорт коллежининг, футбол бўлимига имтиҳон топширадилар. Намангада жойлашган коллеж жорий йил қабулига Одил Аҳмедов бош-қош бўлади ва у ерга водийнинг энг истеъдодли футболчиларини йиғишни асосий мақсад қилган, деб ёзади “Championat.asia” нашри.

Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлар мумкин бўлади. Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган мутахассислар, ўзларига маъқул келган футболчиларни якуний имтиҳонларга таклиф этадилар. Ундан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқ билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганадилар.

2005 йилда таваллуд топган футболчилар эса 2019 йил учун назоратга олинади ва кейинги йилнинг июль ойига қадар улар доимий кузатувда бўладилар.

Нашрнинг қайд этишича, танлов кунлари ҳақида тез кунда маълумот берилади.

Шарҳлар

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1