1

Равшан Эрматов Жаҳон ва Жанубий Америка чемпиони ўйинида ишлайди

СПОРТ 21.06.2017, 08:43
Теглар: Футбол
Равшан Эрматов Жаҳон ва Жанубий Америка чемпиони ўйинида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов навбатдаги ўйинга тайинлов олди. Ўзбекистонлик ҳакам “B”гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия – Чили учрашувида ишлайди, деб маълум қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Олдинроқ Равшан Эрматов Австралия – Германия (2:3) ўйинида видеотакрорлар бўйича ёрдамчи вазифасини бажарганди. Маълумот учун, Германия – Чили беллашуви эртага, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Конфедерациялар кубоги–2017
2-тур | 22 июнь (пайшанба)
Германия – Чили

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (иккиси ҳам Эрон)
Захира ҳаками: Марк Гигер (АҚШ)
Видеоассистентлар: Артур Диас (Португалия), Жо Флетчер (Канада)
Видеоассистнет ёрдамчиси: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1