1

​Италияда Swarovski империяси меросхўрининг дабдабали тўйи ўтказилди(Фото)

ДУНЁ 22.06.2017, 15:11
Теглар: Фото, Тўй, Келин
​Италияда Swarovski империяси меросхўрининг дабдабали тўйи ўтказилди(Фото)

Йилнинг энг дабдабали тўйларидан бири Италиянинг Триест шаҳрида бўлиб ўтди.

Swarovski империясининг 23 ёшли меросхўри, таниқли австралиялик хонанда Виктория Сваровски турмушга чиқди.

Виктория ва унинг 40 ёшли севгилиси, магнат Вернер Мурцнинг тўйлари тилларда достон бўлди. Улар тўйга келган меҳмонларни турли образлар билан лол қолдирди.

Тўй куни айниқса келиннинг кўйлаги барчанинг диққат марказида бўлди. Виктория 900 000 долларлик келин либосини кийди. 500 000 та кристаллар билан безатилган кўйлак 40 килограм оғирликка эга. Келин либосининг муаллифи эса дубайлик Майкл Синко бўлди.

Майкл Женнифер Лопес, Рианна, Бейонсе ва Леди Гага каби санъаткорларга турли образлар яратган.

Тўйда келин-куёвнинг қариндошлари, дўстларидан иборат 250 нафар меҳмонлар иштирок этди. Тўй тантаналари уч кун давом этиши кутилмоқда.






Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1