АсосийJamiyat

​23 июнь Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'​23 июнь Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 22-27, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида дўл ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 23-28, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, Наманган вилоятининг тоғли жойларида дўл ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар