Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ учида ванилин.
Тайёрланиши: 1. Печеньеларни майдалаб, яхшилаб талқон қилинг.
2. Сариёғнинг озгинаси билан қолипни ёғлаб, қолганини печенье талқони билан аралаштиринг. Қолипга солиб, текисланг. Сўнгра 175 даражада қиздирилган газ печига 10-15 дақиқага қўйинг.
3. Ўрикларни иккига ажратиб, данагини олиб ташланг. Қуруқ товага солиб, озгина сув ва ярим стакан шакар қўшинг-да, димланг. 15 дақиқалардан сўнг оловдан олиб, ўрик меваларини яхшилаб эзинг.
4. Творог, сметана, 2 дона тухум, қолган шакар ва ванилинни миксерда аралаштиринг.
5. Печеньели аралашма устидан аввал ўрикли жемни солиб, кейин творогли аралашмани қуйинг. Чой қошиқ билан салгина аралаштириб юборинг. Сўнгра 160 даражада қиздирилган газ печига 20-25 дақиқага қўйинг. Пишгач совитиб, 1 соат музлаткичга солиб қўйинг.
8 кишилик
1 соат