1

​Тошкентда 2 тонна 4,5 килограмм гиёҳвандлик воситаси йўқ қилинди

ЖАМИЯТ 24.06.2017, 12:36
Теглар: Гиёҳвандлик моддаси
​Тошкентда 2 тонна 4,5 килограмм гиёҳвандлик воситаси йўқ қилинди

Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни арафасида пойтахтимизда Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинган 2 тонна 4,5 килограмм гиёҳвандлик воситасини йўқ қилиш тадбирини ўтказди.

Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида ўтган тадбирда тегишли идора ва муассасалар, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар бу иллатнинг инсоният бошига солаётган мислсиз фожиалари, бугунга кунда халқаро миқёсда ва мамлакатимизда гиёҳвандликка кураш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар.

Мамлакатимизнинг жанубий сарҳадлари ортидаги Афғонистон бугунги кунда ҳам наркотик моддаларнинг асосий манбаи бўлиб қолаётир. Бу Ўзбекистондаги вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, ўтган йили ушбу қўшни ўлкада 201 минг гектар майдонда 4800 тонна опий етиштирилган. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 18 минг гектар ва 1,5 минг тонна кўп демакдир.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда биргина ўтган йилнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 6646 та жиноят фош этилган, ноқонуний айланишда бўлган уч ярим тоннадан ортиқ килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинган.

Республикамизга наркотик моддалар асосан Тожикистон ва Қирғизистондан ҳамда тўғридан тўғри Афғонистондан кирилади. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароси гулмамат Худойберди ўғли 30 килограммаг чқин опийни юртимиз ҳудудига олиб кираётганда қўлга олинган. Ўтган йилнинг 3 февраь куни мазкур туманда гашиш моддасини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланаётган жиноят гуруҳ қўлга олинди. Гуруҳ аъзоларидан бирининг уйида тинтув ўтказилганда 15,5 кг гиёҳванд модда топилди. Шунингдек, 2016 йилнинг 9 март куни Тошкент вилояти Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 4 килограммга яқин героин мусодара қилинди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили гиёҳвандлик воситалари билан боғлив жиноятларни содир этгани учун ушланган шахсларнинг 110 нафари чет эл фуқароларидир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидн бошлаб, наркобизнесга қарши кураш йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон 1995 йилдаёқ БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор конвенцияларига қўшилган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари тўғрисидаги қонуни” қабул қилинган.

Мамлакатимизда амал қилаётган тартибга мувофиқ, судда ашёвий далил сифатида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга киргач, махсус печларда ёқиб юборилади. Ўзбекистонда 1994 йилдан буён 57 тонна 443 килограмм гиёҳванд моддалар шу тартибда йўқ қилинган.

Шарҳлар

​Қувайтлик божхоначилар Ироқдан учиб келган гиёҳвандлик моддаси ташувчи каптарни қўлга олди

23.05.2017, 16:09

Қувайтлик божхоначилар Ироқдан учиб келган, гиёҳвандлик моддаси ташишда фойдаланилган “почтачи” каптарни қўлга олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Мазкур каптар Ироқ билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Ал-Абдали”...
​Трамп Колумбия раҳбарига “какаога қарши курашишга” ваъда берди

20.05.2017, 11:10

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтказилган матбуот анжуманида Колумбия раҳбари Хуан Мануэль Сантосга коки номли гиёҳвандлик моддаси ўрнига какао билан курашишга ваъда берди, деб хабар берди...
​Европага олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган 5,5 тонна кокаин қўлга олинди

15.05.2017, 09:45

Эквадор полицияси бозор нархи 250 миллион доллар бўлган 5,53 тонна кокаинни қўлга олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.Гиёҳванд моддасини сотиш билан шуғулланувчи шахслар мазкур кокаинни...
​Германияда Россияга олиб кетилиши мўлжалланган 41 кг кокаин қўлга олинди

11.05.2017, 14:15

Германиянинг Бремерхафен шаҳар божхоначилари Россияга олиб кетилиши мўлжалланган 41 кг кокоинни қўлга туширди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Божхона хизмати ходимлари берган хабарга кўра, кокоин Эквадорга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1