1

​ФВВ: ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Фарғона, Жиззах ва Термизда эгаларига топширилади

ЖАМИЯТ 24.06.2017, 13:33
Теглар: ЙТҲ, Фожиа, Ўзбекистон, Автобус, Қозоғистон
​ФВВ: ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Фарғона, Жиззах ва Термизда эгаларига топширилади

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 22 июн куни соат 10:20 да Актўбе вилоятида “Волгоград - Чимкент” йўналишида “Мерседес” русумли автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Автобусда жами 52 нафар йўловчи бўлиб, улардан 50 нафари Ўзбекистон Республикаси,

2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси вафот этган, 7 нафар фуқароси жабрланиб, Айтикеб тумани шифохонасига ётқизилган. Воқеа жойида 10 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 21 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида жабрланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий транспорт самолёти жорий йилнинг 23 июн куни соат 19:40 да Нукус шаҳридан жабрланган ва вафот этган фуқароларни олиб келиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Актўбе шаҳрига учиб кетган ҳамда шу куни соат 23:00да Актўбе шаҳар аэропортига қўнган.

Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси вафот этган, 7 нафар жабрланган ҳамда қолган 31 нафар фуқаролари Актўбе шаҳар аэропортидан Тошкент шаҳрига соат 11:40 олиб келинди.

Вафот этган фуқаро М.Эргашев “Хундай” русумли махсус тиббий автомашинасида Жиззах вилоятига олиб борилади.

Вафот этган фуқаро Т.Джумаев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси кўмагида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар аэропортига олиб борилади.

Вафот этган 7 нафар фуқаролар 24 июн куни соат 12:40 да Мудофаа вазирлигининг самолётида Фарғона шаҳар аэропортига олиб келиниб, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи яқинларига топширилади.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дафн этиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилади.

ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Қолган фуқароларга доимий яшаш жойларига етиб боришлари учун амалий ёрдам кўрсатилади.

Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1