АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити куни Ислом Каримов хонадонига ташриф буюрди(Видео)

'Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити куни Ислом Каримов хонадонига ташриф буюрди(Видео)'ning rasmi

Рамазон ойи маънавий-руҳий ҳаётимизда, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Бу анъана мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир, деб ёзади ЎзА.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан ушбу айём эзгулик, хайру саховат руҳида ўтмоқда. Кексалар, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Рамазон Ҳайити куни эрта тонгдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хонадони ҳам одамлар билан гавжум бўлди. У кишининг ҳаққига дуойи фотиҳалар ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Биринчи Президентимиз хонадонига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.


    Бошқа янгиликлар