Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 2017 йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳар ҳудудида 7 та ёнғин содир бўлиб, умумий майдони 490 кв.м ташкил этган.
Ушбу ёнғинларда тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Ёнғин содир бўлган жабҳалар:
7 та ёнғиндан 6 таси қуриган ўтлар ва шох-шаббалар (жами 490 кв.м.), 1 таси эса автоулов салонида содир бўлган.