АсосийJinoyat

Уч аёлнинг фирибгарлиги ошкор этилди

'Уч аёлнинг фирибгарлиги ошкор этилди'ning rasmi

Юнособод туманида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан уч аёлнинг фирибгарлиги ошкор этилди.

2017 йилнинг 10 июн куни, Юнусобод тумани ҳудудида, Муминова Ситора Хакимжановна, Дадажонова Муаттар Гуломалиевна ва Шомирова Зарифа Растамовналар, фуқаро Исматова Шохсанам Умаровнанинг ишончига кирган ҳолда, унга ўзларини гўёки Юнусобод туман дезинфекция станцияси ходимлари эканликлари ҳақида ёлғон маълумот бериб, унинг хонадонида дезинфекция ўтказиш лозимлиги бахонаси билан унга “Био-хлоактив” дори воситасини 160.000 сўмга сотишган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Бошқа янгиликлар