АсосийJinoyat

​Тошкентда 24 минг сўм эвазига фоҳишахона яратиб берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

'​Тошкентда 24 минг сўм эвазига фоҳишахона яратиб берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

2017 йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда ўтказилган “Орият” тадбири давомида, Васякин Равиль Джамилевич, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 24.000 сўм пул эвазига фуқаро «Э» ва «Н»ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, анкета маълумотларини ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар