Испаниялик ярим ҳимоячи Сауль Ньигес “Атлетико Мадрид” билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, янги келишув 2021 йилгача мўлжалланган бўлади. Унга кўра, футболчининг бадал пули 100 миллион еврони ташкил этади.
22 ёшли Саулнинг маоши ҳам оширилади, бироқ у йилига айнан қанча маблағ олиши ҳозирча маълум қилинмади.






