27 июнь куни Webster университети вице-президенти жаноб Питер Махер TATUга ташриф буюрди.
Ташриф давомида ташкил этилган учрашувда ҳар икки Университетлар ўртасида имзоланган Меморандум бандларини бажариш мақсадида, Webster университетининг халқаро таълим дастури асосида TATUда факультет ташкил этиш бўйича музокалар олиб борилди.
Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (информатика, Кибер хавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриатура дастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.