1

​Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп ҳужжат топшираётган ОТМлар рўйхати

ЖАМИЯТ 29.06.2017, 15:38
Теглар: Талаба, Абитуриент
​Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп ҳужжат топшираётган ОТМлар рўйхати

Қабул комиссиялар иш бошлаганига 2 ҳафта бўлган бўлса, бугунги кунга қадар 115 минг абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги квота 66 минг 586ни ташкил қилади.

29 июнь куннинг ярми ҳолатига Қарши давлат университетига киришни истовчилар сони 6049 нафарни ташкил қилди, ушбу ОТМга 1400 та квота ажратилган. Шундай қилиб ушбу университетнинг бир ўрнига 4,32 абитуриент кураш олиб боради.

Абитуриентлар ўртасида машҳурлик бўйича 6019 ариза билан иккинчи ўринда Термиз давлат университети квота 1800 ни ташкил қилади. Бу ерда бир ўрин учун 3,34 киши курашади.

Учинчи поғонани – Жиззах давлат педагогика университети эгаллади. Бу ерда қабул комиссияга 5647 киши ариза топширган. Квота 1820 кишини ташкил қилади.

Қабулга қолган кунларни инобатга олиб, ушбу ТОП-3 ўзгариши мумкин. Қабул комиссиялар 15 июлга қадар фаолият юритади.

Айни дамда энг кам аризалар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалига қабул қилинган (48).

Шарҳлар

2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

16.12.2021, 08:37

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...
Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1