Актриса Сўғдиёна Азимованинг келинлик либосидаги суратлари тарқалди. Бу суратлар эса актрисанинг мухлислари ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. “Сўғдиёна турмушга чиқяптими?” қабилидаги саволлар туғилди.
Сўғдиёна келинлик либосидаги суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлагач, уни кузатиб борувчилар актрисага оқ либос жуда ярашганини таъкидлаб, унга оилавий бахт тиламоқда.
Гап шундаки, Сўғдиёна “MY5” телеканалининг “Келинчак” кўрсатувида иштирок этди. Кўрсатувда актриса келинлик либосида намоён бўлди.
Қуйида актрисанинг келин кўйлагидаги суратларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.