Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдорни оширади, деб хабар берди “Дарё”.
1 июлдан бошлаб мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2,75 минг сўмдан пул тўлайди, бу ўтган йилгига нисбатан 750 сўмга ортиқ демакдир.
Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади. Уларнинг сони эса ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.