АсосийDunyo

​Саудия Арабистонида қиролни ҳаддан ортиқ мақтаган журналист ишдан бўшатилди

'​Саудия Арабистонида қиролни ҳаддан ортиқ мақтаган журналист ишдан бўшатилди'ning rasmi

30 июнь куни Қатар медиахолдингига алоқаси бўлмаган "Ал-Жазира" газетасида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ол Сауд номига мақтовлар битилган мақола чоп этилган, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Тез орада таҳририят журналистни вақтинчалик ишдан бўшатиб, мақола учун узр сўрашига тўғри келди.

Журналист ўз мақоласида Салмонни деярли Аллоҳга тенглаштирган, қиролни Аллоҳнинг сифатлари ва унга хос бўлган хусусиятлар билан улуғлаб, мақтаган. Бундан ташқари мақола муаллифи қиролни Аллоҳнинг 99 исмидан бири билан атаган. Маҳаллий ОАВлар берган маълумотга кўра, қирол "ҳаддан зиёд ҳамду сано"дан жаҳли чиқиб, ахборот вазирига мактуб йўллаган. Унда Салмон мақоланинг сарлавҳаси ва ундаги баъзи сўз ифодаларидан ғазабланганлигини билдирган.

Қирол зудлик билан журналист фаолиятини тўхтатишни ва газетага қарши чоралар кўришни талаб қилди. Салмоннинг айнан қандай санкцияларни назарда тутганига аниқлик киритилмаган.

2 июль куни "Ал-Жазира" узр сўралган расмий мактубни чоп этди. Таҳририят қирол Салмонга нисбатан Аллоҳининг фазилатларини қўллаб бўлмаслигини тан олди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар