Қирғизистонлик “раққоса келин” акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларни забт этди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Instagram блогери бўлган Сайқал Жумалиева фойдаланувчиларнинг лабига табассум югуртиришга қодир бўлган видеороликни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Видео ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлиб, кўплаб лайк тўплади. Видероликни томоша қилган фойдаланувчилардан бири уни “Овуллик эмас, балки қалбан Бейонсе бўлган келин”, деб изоҳлади.
“Видеонни тасодифан олдим. Ўша пайтда яйловда эдик. Ёзни қандай ўтказаётганимни видеога муҳрламоқчи бўлдим. Онамнинг кўйлагини кийиб, рўмолини ўрадим. Синглим операторлик қилди, укам эса кадр ортидан буюмларни узатиб турди”, деди видеоролик қаҳрамони бўлган қиз. Видео Қирғизистоннинг Норин вилояти Ат-Баши туманидаги Арпа яйловида суратга олинган.
Когда меня достают распросами о замужестве, в голове происходит примерно это. #naryn #kg #bishkek #kyrgyzstan #kyrgyz #бишкек #кыргыз #кыргызстан #келин #жайлоо #юмор #танцывбишкеке #танцы #чуй #ош #иссыкуль #нарын #танец
Публикация от Сайкал Жумалиева (@sandrabrave_)