1

Аҳмадбой воқеаси кинокомедия жанрида ҳикоя қилинадими? (фото+видео)

ШОУ-БИЗНЕС 10.07.2017, 16:55
Теглар: Кино, Видео, Фото, Фильм
Аҳмадбой воқеаси кинокомедия жанрида ҳикоя қилинадими? (фото+видео)

Маълум бўлишича, юртимиз киноижодкорлари «Аҳмадбой ва Раҳматбой» номли кинокомедияга қўл уришган. Ушбу фильм барчага машҳур ўша фирибгар Аҳмадбой воқеасидан ҳикоя қиладими? Ушбу саволга жавоб олиш учун киноижодкорларга мурожаат қилдик.

Фильм продюсери эса бу сирлигини, фильм ҳақиқаттан фирибгарлик ҳақида бўлиб, бунга фильмни кўргач мухлисларнинг ўзлари баҳо бериб, нима ҳақидалигини билиб олишади, дея жавоб бермоқда.

«Дилшоҳ медиа» кинокомпанияси буюртмаси билан режиссёрлар Журъат Сотиболдиев ҳамда Саидпўлат Ҳакимовлар томонидан суратга олинган мазкур супер кинокомедиянинг премьера куни маълум бўлди.

«Дилшоҳ медиа» кинокомпанияси раҳбари, фильм продюсери Маҳмуд Эркабоевнинг сўзларига кўра, фильмнинг суратга олиш ишлари қишнинг энг совуқ кунларида бошланган бўлиб, унинг премьера куни эса ёз фаслининг энг иссиқ кунларига тўғри келди. Фильм премьераси 13 июль куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади.

Фильмда бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Ғайрат Боймирзаев, Давлатбек Йўлдошев, Зуҳра Солиева ҳамда Зилола Аҳмадбековалар ижро қилишган.

«Аҳмадбой ва Раҳматбой» супер кинокомедиясини 14 июлдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Қуйида фильм трейлерини томоша қилишингиз мумкин.






Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1